Жамият ҳақида


1. Шаҳар аҳолисини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, халқ фарофонлигини, турмуш даражасини яхшилаш мақсадида товарлар ва маҳсулотлар улгуржи ва чакана савдосини кенг йулга қўйиш, истеъмолчиларга қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 1996 йил 16 февралдаги №Х-67\2 сонли қарорига асосан ва Қарши туман ҳокимининг 1997 йил 29 майдаги №Х-216\5-сонли қарорларига  асосан, Қарши тумани Т.Мирзаев номли мевали кўчатлар етиштирувчи давлат хўжалиги ҳудудидан 9,90 гектар ер майдони ажратилиб “Ерқўрғон” карвонсаройи улгуржи бозори ташкил бўлган.  

         Товар ва маҳсулотлар улгуржи бозори ёпиқ ҳиссадорлик жамияти шаклида таъсис этилиши қайд этилган.

 

2. Қарши шаҳар ҳокимининг 1997 йил 30 майдаги №Х-453\5 сонли қарори билан “Ерқўрғон” карвонсаройи ва улгуржи савдо бозорини қўриш учун Қарши шаҳар ҳудудидан ҳам 3,25 гектар ер майдони ажратилган.            

 

3. Қашқадарё вилоят ҳокимининг 1997 йил 11 июльдаги №Х-226\7 сонли қарори билан “Ерқўрғон” карвонсаройи ва улгуржи савдо бозорини қўриш учун жами 13,15 гектар ер майдони ажратиш бўйича; 

а) Қарши туман ҳокимининг 1997 йил 29 майдаги №Х-216\5-сонли; 

б) Қарши шаҳар ҳокимининг 1997 йил 30 майдаги №Х-453\5-сонли қарорлари тасдиқланган.

 

   4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 октябрдаги №452-сонли “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича улгуржи бозорлар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, “Ерқўрғон” карвонсаройи ва улгуржи савдо бозори очиқ ҳиссадорлик жамияти негизида “Ерқўрғон” улгуржи бозори акциядорлик жамиятини ташкил этиш ва жамият таъсисчиларини ва Низом фондини аниқлаш ҳамда таъсисчилар йиғилишини ўтказиш ва бошқа ташкилий ишларни амалга ошириш таъминлаш топширилган.  

 

    5. Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2006 йил 24 октябрдаги №Х-272\10 сонли қарори билан Қарши туман ҳудудидаги “Ерқўрғон” бозори очиқ акциядорлик жамияти жойлашган 13,5 гектар ер майдони ва унинг атрофида автотураргоҳ учун мулжалланган 6,5 гектар жами 20,0 гектар ер майдони билан Қарши шаҳар ҳудудига олиб бериш масаласи Халқ депутатлари вилоят кенгашида кўриб чиқиб тасдиқланган. 

 

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унверсал ва деҳқон бозорларидаги 51 фоиз давлат улушларини давлат ихтиёрида сақланиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларига кўра, бозорлардаги 51 фоиз давлат улушлари шаҳар ҳокимликлари томонидан бошқарилиши белгиланган.

Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 27 июндаги №Х-486\6 сонли қарори билан шаҳар ҳудудида 51 фоиз давлат улушлари мавжуд бозорлар ва савдо комплекслари шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат идораларига  беркитилган.

 

Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори очиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишининг 2007 йил  1 июндаги йиғилиш баённомаси билан жамиятнинг (янги таҳрирдаги)     Устави  тасдиқланган: 

 

Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори очиқ акциядорлик жамиятининг (янги таҳрирдаги) Устави, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасидан 2007 йил 1 июнда №11-сонли рақам билан ва 2014 йил 24 октябрда №77-сонли реестр тартиб рақами билан қайта давлат руйхатидан ўтказилган:      

 

 

 

 Жамият номи,   манзилгоҳи,  ҳуқуқий мақоми:

 

Тўлиқ номи:  Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори очиқ акциядорлик жамияти.

Жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли: Очиқ акциядорлик жамияти.

Жамиятнинг юридик манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри  Косон шоссеси 1-км.

 

 

      Жамият фаолиятининг мақсади ва йуналишлари:

Шаҳар аҳолисини арзон ва сифатли кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, фермер хўжаликлари, шахсий томорқа эгалари ва хусусий мулкдорлар, турли хил мулк эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана  савдосини кенг йулга қўйиш;

Бозорни сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш ва хизматлар кўрсатишни яхшилаш, аҳолига, деҳқонларга ва фермер хўжаликларига ўз маҳсулотларини сотиш учун ва савдо қилишлари учун бозорда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш;

Шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш эвазига аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишда ҳамкорлик қилиш;        

-Ўз фаолияти натижасидан фойда олиш ва жамият улушдорларига ўз ҳиссасига нисбатан дивидендлар тўлаб бериш;         

 

 

 

Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори очиқ акциядорлик жамиятининг Устав фондининг миқдори 777 506 000 (Етти юз етмиш етти миллион беш юз олти минг) сўм миқдорида белгиланиб, жами 388 753 дона акцияларга бўлинган. 

Жамият акциялари қуйидагича тақсимланган;

- Қарши шаҳар ҳокимлиги улуши 79,98 фоизни ташкил этиб, 621 896 000 сўм, 310 948 дона акцияга бўлинган;

- Эркин савдога тегишли акциялар улуши 20,02 фоизни ташкил этиб, 155 610 000 сўм, 77 805 дона акцияга бўлинган;

 

Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 2 000 сўмни ташкил қилади.

 

 

Бозор фаолияти даромадларининг манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

-   Бир марталик йиғимдан тушумлар (патта тўловлари);

- Бино, иншоатлар ва бошқа мол-мулкларни (турғун савдо дуконларини) ижарага бериш ҳамда мухандислик-коммуникация ва инфратузилмасидан фойдаланганлик учун тўловлари;

- Сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

- Автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар; 

- Бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;

 Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.

 

“Ерқўрғон” деҳқон (озик-овқат) бозори акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарорлари талабларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда №2185-сон билан рўйхатдан ўтказилган рўйхат рақами №2185-сонли “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” ги Низомга ҳамда бошқа тегишли йўриқномалар асосида ва Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасидан 2007 йил 01 июнда №11-сон билан ва 2014 йил 24 октябрда №77-сонли реестр тартиб рақами билан қайта давлат руйхатидан ўтказилган жамият Уставига асосан фаолиятини амалга   оширади. 

 

 

“Ерқўрғон” деҳқон (озик-овқат) бозори акциядорлик жамияти ҳудуди 9 та сектор, 565 та турғун савдо дуконлари бўлиб, шундан 352 та савдо дуконлари фаолият кўрсатмоқда.